Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

19 ёшли йигит 47 ёшли танишини ўлгунича дўппослади

Олинган жароҳатлар оқибатида эркак ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

1508views0replies
0

UzNews.uz

6 май куни соат 18:30да Қашқадарё вилоятида 19 ёшли У.Д. Қарши туманидаги қурилиши тугалланмаган бино олдида 47 ёшли А.Х. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Фуқаро А.Х. У.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли, У.Д. унинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳатлари етказган. Оқибатда А.Х. оғир жароҳатлар натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
1508views0replies
0

Изоҳлар