Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистонда бир кун давомида ўлим билан якунланган иккита ЙТҲ содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 31 ёшли Cobalt ҳайдовчиси ва 30 ёшли Nexia автомашинаси йўловчиси вафот этди.

1513views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, биринчи ЙТҲ 8 май куни соат 09:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида содир бўлган.
31 ёшли ҳайдовчи Cobalt русумли транспорт воситасини Самарқанд томон бошқариб кетаётиб, чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Оқибатда эса йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада, мазкур автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Яна бир даҳшатли ЙТҲ шу куннинг ўзида соат 13:00 ларда Сурхондарё вилоятида юз берган. Шўрчи тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи 1998 й.т. Ў.Қ. Nexia русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ҳамда йўлнинг ўнг четидаги дарахтга бориб урилган.
Натижада, Nexia русумли транспорт воситасининг йўловчиси 1990 й.т. А.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳар иккита ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1513views0replies
0

Изоҳлар