Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, 5 май куни Москва вилояти, Раменский туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин натижасида 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
"Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими назоратига олинган", — дейилади хабарда.