Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззах вилоятидаги сув тошқинида 10 ёшли қиз ҳалок бўлди

Сел оқизиб кетган 10 ёшли қизнинг жасади сойдан 500 метр узоқликда топилган.

1309views0replies
0

UzNews.uz

Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, Ғаллаорол тумани, Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган 10 ёшли М.Б.ни сойдан сел келиб оқизиб кетган.
Маълум бўлишича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган бўлган ва сойдан оқиб келган сел уни оқизиб кетган. М.Б.нинг жасади сойдан 500 метр узоқликда топилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1309views0replies
0

Изоҳлар