Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ЙТҲ натижасида 13 ёшли бола қурбон бўлди

Фарғона вилоятида “Нексия” русумли транспорт воситаси йўл четида турган пиёдани уриб юбориб, сўнгра дарахтга бориб урилган.

3807views2replies
0

ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2 май куни соат 19:30 ларда, Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-км.да 1986 й.т. Қ.Д. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, чап томонда, йўл четида турган пиёда 2007 й.т. Д.Ж.ни уриб юборган, сўнгра дарахтга бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Мазкур ҳодиса натижасида, икки нафар фуқаро ҳам ЙТҲда олган тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Пиёда Д.Ж. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. 
Ушбу ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
3807views2replies
0

Изоҳлар