Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сирдарё вилоятидаги сув тошқини юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Бош прокуратура “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

1902views0replies
0

Telegram

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг хабар беришича, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса) ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. 
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
1902views0replies
0

Изоҳлар