Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев сув омборидаги ҳодиса юзасидан Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

Бугун, 2 май куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

2171views0replies
0

president.uz

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатлар чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ бердилар.
Шунингдек, мамлакатларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки давлат бош вазирлари бошчилигидаги ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг фаол ишини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан, Костанай шаҳридаги қўшма корхонада автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига чиқариш, замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўйича қатор янги дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
2171views0replies
0

Изоҳлар