Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сирдарёда сув омбори дамбасидан сув оқиб кетди: аҳоли эвакуация қилинмоқда — видео

Қутқарувчилар Сардоба сув омборидан сув оқиб кетганлиги сабабли, яшаш пунктларидаги аҳолини эвакуация қилишмоқда.

11232views0replies
0

Видеодан кадр/UzNews.uz

UzNews.uzʼнинг ФВВдаги манбасининг хабарига кўра, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Оқибатда Қўрғонтепа аҳолиси "Бирлик" маҳалласига вақтинча эвакуация қилинган ҳамда сув кирган бошқа яшаш пунктларидаги аҳолини ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат тўлиқ назорат остида. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойида вилоят ФВБ ва бошқа тузилма ходимлари ишлашмоқда.
Воқеа жойидан видео лавҳани UzNews.uz мобиль мухбири юборди:
11232views0replies
0

Изоҳлар