Жамият

Президент Халқ қабулхонаси – ишонч манзили

Ишонч. Инсон учун бахт омилларидан бири бу. Умид ва саодат, ҳаёт майдонида мақсадлар сари кечадиган кураш учун ҳам ишонч керак.

Президент Халқ қабулхонаси – ишонч манзили
Фото:UzNews.uz

Президент Халқ қабулхоналари бугун халқимизнинг ишонч манзилига айлана олди. Наманган эли ўзининг янги ғояларини ҳаётда акс эттиришда, муаммоларини орзулар рўёби билан алмашишда айнан шу манзилга ишонч билдирмоқда. Бунга эса етарлича асос бор. Аниқ рақамлар фикримизнинг исботидир. 


Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан жами 2 минг  91 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг  аксар қисми, яъни 90 фоизи тезкорлик билан ҳал этилган.


Жумладан, Косонсой тумани “Жар” маҳалласи аҳолисини мактаб масаласи йиллар давомида қийнади. Қишнинг чилласию ёғингарчилик кунларда узоқ масофа босиб қўшни қишлоққа иложсиз қатнаб таълим олаётган ёшлар учун бу масалага нуқта қўйилди. Набихон ота Саломовнинг маҳалла номидан Халқ қабулхонасига қилган мурожаати қисқа фурсатларда кўриб чиқилиб, ижросига киришилди. 8,2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилаётган 420 ўринли мактаб сентябрь ойида иш бошлайди.


Эрта учун қайғуриш бугун тўғри тадбир кўрмоқдан бошланади.  Келажак эгалари ёшларни ишли, мулкли қилиш – энг долзарб масала ва истиқболнинг меваси аслида. Яхши тажрибага айланган вилоятдаги ёшларга иссиқхона қуриб бериш  лойиҳаси  минглаб тақдирларнинг бурилиш нуқтаси бўлди. Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка мухтож ёшларга 8 сотокдан бўлиб берилди. Қурилаётган иссиқхоналар энди ёшларнинг даромад манбаи бўлади. Хориж мамлакатларида ишлаб, минг бир қийинчиликларни бошдан ўтказган Баҳодир Тошпўлатов ҳам бугун ўз элида ўз ерига эга бўлди.


Кўптармоқли фермер хўжалигини йўлга қўйишга киришган “Ибодулла ГОЛД инвест” ФХ раҳбари дастлаб ер майдони етишмовчилиги сабаб  муаммоларга дуч келди. У бу масалала билан  Халқ қабулхонасига борди ва шу ерда ечим топишига эришди. Косонсой туманининг чекка ҳудудидан ер майдони ажратилди. Ҳозирда 120 та қорамол, 225 бош қўй, 25 та  туяқуш ва 30 қути асалари боқаётган хўжалик раҳбари бу ишлар ҳажмини янада кенгайтириш ниятида. Наманган вилоят Халқ қаблухонаси хўжаликка зарур бўлган ер майдонини янада кенгайтириш борасидаги масалани ҳам тез кунларда ҳал қилишини билдирди. 


Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Халқ қаблухонаси аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашда қатор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, “Террий Жар Текстил” корхонасида ишлаётган 700 нафар ишчининг 60  нафари айнан Халқ қабулхонаси мутассаддилари тавсияси билан ишга қабул қилинган.


Косонсой тумани “Баҳористон” маҳалласи фуқароларининг янги болалар боғчасига зарурати юзасидан қилган мурожати ҳам тез орада ўз ечимини топди. Қишлоқда мазкур 100 ўринли мактабгача таълим маскани энди  болажонлар ун химат қилади. Карантин тугаши биланоқ бу маскан кичкинтойларни ўз бағрига олади.  


Ўз ечимини топган ҳар бир масала инсонни бахту камолига етаклайди, ўзининг, оиласининг эртасига, келажагига бўлган ишончини яна орттиради. Шундай экан, Президент Халқ қабулхоналари бу эзгу йўлдаги сай-ҳаракатини, меҳнатини давом эттираверади.  

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ