Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тўққизинчи қурбон – ССВ коронавирус инфекцияси аниқланган яна бир беморнинг ўлими ҳақида хабар берди

Тошкентда 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди.

2262views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 61 ёшли пойтахтлик  Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган.
Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига  оғир ҳолатда ўтказилган. 
Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал, яъни 2-февралида у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.
Белгиланган стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан  вафот этди.
2262views0replies
0

Изоҳлар