Излаш
RUUZ

Жамият

Бу йил абитуриентлар учун тест топшириқлари соддалаштирилади

ДТМ жорий йилда қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари қандай ўзгариши ҳақида маълумот берди.

1926views0replies
0

xs.uz

ДТМ абитуриентлар учун тест технологияларини ривожлантириш бошқармасидаги умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Таъкидланишича, жорий йил қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари ўтган йилларда фойдаланилган тест топшириқларига нисбатан соддалаштирилади.
2019/2020-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул учун ўтказилган тест синовлари жараёнида тарих ва география фанларидан ёзувсиз харита, жадвал, расмли тест топшириқлари қўлланилган эди.
Абитуриентларнинг тест топшириқларини тез англай олиши, фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида, эндиликда чет (инглиз, немис, француз) тилларидан ҳам ҳолатни ифодалашда расмли тест топшириқлари шакллантирилмоқда. Бу одатдаги талабдан анча осон бўлади дегани.
Шунингдек, биология ва кимё фанларидан расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда. Кимё фанидан шакллантирилаётган тест топшириқлари таркибида назарий саволлар сонининг оширилиши ва лаборатория ишларига оид тест топшириқларини яратиш жараёнлари давом этяпти. 
Бундан ташқари, она тили ва адабиётдан мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан ва фанга оид чизмали тест топшириқлари сонини кўпайтириш устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Соддалаштириш ишлари физика фани бўйича ҳам амалга оширилмоқда:
⁃ биринчи қийинлик даражасидаги (энг осон) тест топшириқлари сони 6тадан 10тагача кўпайтирилади;
⁃ жами тест топшириқлари таркибида назарий тест топшириқларининг улуши оширилади;
⁃ абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида, “Доимий физик катталиклар жадвали” ишлаб чиқилди ва у тест синовлари жараёнида тақдим этилади.
1926views0replies
0

Изоҳлар