Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан 880 нафар фуқаро тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган яна 91 нафар фуқаро соғайгани ҳақида хабар берди.

1513views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Соғайганлар Бухоро (15), Наманган (4), Жиззах (2), Хоразм (33) вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги (21) юқумли касалликлар шифохоналарида ҳамда Тошкент тиббиёт академияси (14) ва эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида (2) даволанган.
Тузалганларнинг 62 нафари эркак ва 29 нафари аёл киши. Уларнинг орасида ёши энг каттаси 66 ёшда, энг кичиги эса 5 ёшда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 880 нафар фуқаро тузалди.
1513views0replies
0

Изоҳлар