Излаш
RUUZ

Коронавирус

Еттинчи қурбон: ССВ 54 ёшли аёл коронавирусдан вафот этганини хабар берди

COVID-19 инфекцияси аниқланган 54 ёшли аёл бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

2308views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида ушбу аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бемор аёл бундан олдин гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига  у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган. Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида  ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
2308views0replies
0

Изоҳлар