Излаш
RUUZ

Жамият

ДСҚ айрим корхоналар ходимларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари учун стикер беришни бошлайди

ДСҚ соат 9:00 дан 18:00 гача 30 кун мобайнида фақат белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерлар йўлга қўйди.

5184views2replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида корхоналар ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди. Мазкур хабар ДСҚ расмий сайтида эълон қилинди.
Рухсат берувчи стикерлар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.
Рухсат берувчи ҳужжатни олиш учун фақат онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон солиқ хизматлари порталида махсус анкетани тўлдириб ариза бериш мумкин.
Автотранспортда ҳаракатланиш учун керак бўладиган махсус QR-кодли рухсатномани принтер орқали чоп этиш лозим. У ариза юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида шакллантирилади.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар бир солиқ тўловчига алоҳида стикер квоталари белгиланади. Рухсат берувчи стикер у олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.
“Автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун рухсат берувчи стикер олган ходимлар меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва иш жойидан берилган тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши керак. Ходимларга фақат белгиланган йўналиш бўйича, хизмат мақсадларида соат 9:00 дан 18:00 гача транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат берилади”, – дейилади ДСҚ хабарида.
Рухсат берувчи стикер олиш ҳақида ДСҚга ариза юборилганидан кейин уларга тузатишлар киритиш назарда тутилмаган. Рухсат бериш учун ҳеч қандай тўлов олинмайди.
Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади:
•  акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
•  банклар ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
•  “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
•  маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
•  йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.
Солиқ тўловчиларни мазкур мезон бўйича йирик солиқ тўловчилар жумласига киритиш солиқ органларига ўтган календарь йили учун тақдим этилган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботлар асосида амалга оширилади.
5184views2replies
0

Изоҳлар