Излаш
RUUZ

Коронавирус

Юртимизда яна 15 нафар бемор коронавирусдан халос бўлди

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ соғайганлар сони – 171 нафарга етди.

4298views2replies
0

buxoro.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарларга кўра, коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар орасидан яна 15 нафари ушбу дарддан буткул фориғ бўлди.
Хусусан, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 3 нафар, Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 11 нафари чартер рейслар орқали Туркиядан Бухорога, Россиядан Хоразмга ҳамда Туркиядан Фарғонага келган бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохоналарига жойлаштирилган. Қолган 4 нафар бемор эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган.
Беморларнинг 8 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 5 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари – Фарғона вилоятидан, 2 нафари – Андижон вилоятидан, Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Нукус шаҳридан эса 1 нафарни ташкил этади.
Соғайган фуқаролар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшли қизалоқдир. 
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 168 нафар бемор тўлиқ соғайди.
4298views2replies
0

Изоҳлар