Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади

Давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ташкил этилади. Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.

1646views0replies
0

“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғояни амалда рўёбга чиқариш мақсадида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси  ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилиши тўғрисидаги фармонни имзолади.
Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича:
– давлат, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий шаклдаги тизимли ҳамда самарали мулоқотини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;
– фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш;
– аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш;
– фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
– фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларни сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш, ахборот эркинлиги кaфoлaтлaрини тaъминлaш бўйича муҳoкaмaларга жaлб этиш ва бошқалар.
Ҳужжатга мувофиқ, Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади. Унинг 18 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жамият ривожига катта ҳисса қўшган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари орасидан тайинланади. 18 нафар аъзоси эса танлов асосида Жамоатчилик палатаси қарорига асосан аъзо этиб қабул қилинади, яна 14 нафар аъзоси ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари бўлиб, улар лавозими бўйича ҳудудий жамоатчилик палаталари раислари ҳисобланади.
Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади.
Фармонда белгиланишича, жамоатчилик палатаси раиси мақоми ҳамда транспорт ва тиббий таъминотига кўра вазирга тенглаштирилади ва жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Жамоатчилик палатаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузаларни тақдим этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларида Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари томонидан жамоатчилик учун долзарб бўлган масалалар юзасидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлил натижаларини ҳар чоракда кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.
Уч ой муддатда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади.
1646views0replies
0

Изоҳлар