Излаш
RUUZ

Шаҳар

Тошкентда мавсумий маҳсулотлар савдоси ташкил этилишига рухсат берилди

Тадбиркорларга мавсумий маҳсулотлар савдосини махсус тижорат машиналарида ташкил этишга рухсат берилди.

1553views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“Аҳолининг ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларга мавсумий маҳсулотларни ўз уйларига яқин манзилдан харид қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда ташкил этилаётган ҳар бир савдо ярмаркасига қўшимча равишда шахсий гигиена воситалари (совун, кир совун, тиш пастаси, туалет қоғози ва х.к.лар), антисептик воситалар, ювиш воситалари (порошок, гель ва х.к.лар), кийим кечаклар (ёзги либослар, оёқ кийимлар ва х.к.лар) савдоси ҳам ташкил этила бошланди”, – дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Бундай сайёр ярмаркаларни ташкил қилишга шаҳримиздаги буюм бозорларида фаолият юритган ва шу турдаги савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар жалб қилинади.
“Уларга қўйиладиган талаб савдони санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган махсус тижорат машиналарида ташкил этиш ва бу турдаги фаолият учун махсус ишчи гуруҳ томонидан белгилаб берилган тавсияларга амал қилишдир”, –деб Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилмоқда.
1553views0replies
0

Изоҳлар