Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қалбаки СЭХ ходими қўлга олинди

Lacetti ҳайдовчиси ўзини қалбаки гувоҳнома билан Санитария эпидемиология назорати хизмати ходими сифатида таништирган.

1838views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 8 апрель куни Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари хизмат олиб боришлари давомида “Lacetti” русумли автомобилни тўхтатганлар.
Текширув давомида ҳайдовчи СЭХ ишчисининг гувоҳномасини тақдим этди. Ҳужжатни яхшилаб кўздан кечирган ходимлар унинг ҳақиқийлигига шубҳаланиб қолишди. Санитария эпидемиология назорати хизмати орқали аниқлаштириш ишлари натижасида мазкур шахс у ерда ишламаслиги маълум бўлди. Гувоҳнома ҳақиқатдан ҳам қалбаки бўлиб чиқди.
Қонуний чоралар кўрилиши учун 43 ёшли қашқадарёлик С.Ш. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБга олиб келинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
1838views0replies
0

Изоҳлар