Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ хориж телеканалларининг эфирга узатилиши тўхтади

Телеканалларининг эфирга узатилиши хорижий сунъий йўлдошлардаги радиосигналларнинг йўқолиши оқибатида тўхтаб қолган.

1430views0replies
0

UzNews.uz

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизматининг хабар беришича, 11 апрель соат 04:00 дан хорижий сунъий йўлдошлардаги радиосигналларнинг йўқолиши оқибатида Ўзбекистонда 10 дан ортиқ хориж телеканалларининг, хусусан, Первый канал, Звезда, НТВ, Россия1, Россия 24, Карусель, МузТВ, Матч ТВ, Клуб путешествий, Россия К, Россия, RU TV, Музыка-Первого, ОРТ HD va ТВЦ телеканалларининг эфирга узатилиши тўхтаб қолган.
Қолган телеканалларнинг трансляцияси эса бошқа сунъий йўлдошлардан амалга оширилишда давом этаётганлиги таъкидланмоқда.
“Айни вақтда юқорида қайд этилган телеканалларнинг қайта уланиши ёки бошқа телевизион сунъий йўлдошлардан узатилиши юзасидан техник ишлар ўтказилмоқда” дейилади “Ўзкомназорат” берган хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳам ушбу вазият юзасидан қўшимча маълумот берди. Хабарга кўра, юзага келган ушбу ҳолат телеканаллар сигналлари қабул қилинадиган ер сунъий йўлдоши тизимидаги техник сабабларга кўра рўй берган.
“Ҳозирги вақтга қадар “Uzdigital TV”, Кабель телевидение ва IP телевидение тармоқларида МузТВ, RU TV телеканаллари эфири тикланди. Шунингдек, “Uzdigital TV” тармоғида Первый канал, Звезда, НТВ, Россия1 телеканалларини тарқатиш ҳам тикланган. Бошқа телеканалларни тарқатишни тиклаш бўйича техник ишлар давом эттирилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.
1430views0replies
0

Изоҳлар