Излаш
RUUZ

Коронавирус

Учинчи ўлим: ССВ коронавирус билан касалланган беморнинг вафоти ҳақида хабар берди

Тошкент вилоятида яшовчи 40 ёшли фуқаро коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди.

2065views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқланган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. 
Бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Унда юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.
2065views0replies
0

Изоҳлар