Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Абу Даби валиаҳди билан COVID-19 инфекциясига қарши курашиш чораларини муҳокама қилди

7 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, БАА қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

1051views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, амалий ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор соҳаларида янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ушбу глобал хатарга самарали қарши курашиш борасида мамлакатларимизда амалга оширилаётган мисли кўрилмаган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев пандемия оқибатларини енгиб ўтишда кўрсатилаётган кўмак учун Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Коронавирус тарқалишининг икки томонлама ҳамкорлик суръатига, шу жумладан бугунги кунда БААнинг етакчи компания ва банклари иштирокида саноат, инфратузилма, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Турли даражаларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаол мувофиқлаштириш лозимлиги қайд этилди. Томонлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
1051views0replies
0

Изоҳлар