Излаш
RUUZ

Жамият

Снюс, чайналадиган, чекиладиган ва бошқа тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

1 июндан импорт қилинадиган бир қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади.

1140views0replies
0

mk.ru

Юртимизда "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори (ПҚ-4665-сон, 06.04.2020 й.) қабул қилинди. Мазкур хабар Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.
Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари (https://www.lex.uz/docs/3802366) қўшимча позициялар билан тўлдирилади.
1140views0replies
0

Изоҳлар