Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“ЗИЛ” билан тўқнашиб кетган Spark ёниб кетди: уч киши ҳалок бўлган

Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчилари ҳодиса жойида вафот этишган.

1746views0replies
0

tergov.uz

4 апрель куни соат 00:50да Қашқадарё вилояти Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи 4П-96 автомобиль йўлининг 3 километрида фуқаролар ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Spark ҳайдовчиси 28 ёшли Ф.Ш. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х. бошқарувидаги “ЗИЛ-150” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.
Тўқнашув оқибатида Spark автомашинаси ёниб кетган, ҳайдовчи Ф.Ш. ҳамда унинг йўловчилари 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М. ҳодиса жойда вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1746views0replies
0

Изоҳлар