Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши маршрути билан танишиш имконияти пайдо бўлди

Фуқаролар COVID-19 билан касалланган беморлар шифохонага олиб келинишидан аввал қаерларда бўлганини кузатишлари мумкин.

2773views0replies
0

coronavirus.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, эндиликда фуқароларда coronavirus.uz сайтида COVID-19ʼга чалинган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони бор.
Мазкур янги функция ёрдамида COVID-19 билан касалланган беморлар қайси вилоятларда эканлигини ҳамда шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўриш мумкин бўлади.
“Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!“, — дейилади хабарда.
2773views0replies
0

Изоҳлар