Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда бир суткада стикерсиз ҳаракатланаётган юзлаб ҳайдовчилар аниқланди

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун 11 млн 150 минг сўмгача жаримага тортиш назарда тутилган.

55309views0replies
0

ИИББ

Йўл-патруль хизмати ва миллий гвардия ходимлари томонидан 1 апрель куни Тошкент йўлларида 689та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 349та тегишли рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган автомобиллар аниқланган. Қоидабузарларга нисбатан ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисми «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» бўйича баённомалар расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
55309views0replies
0

Изоҳлар