Излаш
RUUZ

Жамият

AKFA университетида 2020/2021 ўқув йилининг қабул жараёнлари бошланди

1 апрель куни AKFA университетининг 2020/2021 ўқув йилига ҳужжат қабул қилишга старт берилди. Мазкур жараён 15 июнгача тўлиқ онлайн тартибда амалга оширилади.

2839views0replies
0

Жорий ўқув йилида таълим маскани 100 нафар талабани қабул қилади. Уларнинг фақат тиббиёт йўналишида таҳсил олишлари кўзда тутилган.
Қабул жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – шаҳодатнома, диплом, диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома;
- IELTS (минимум 5.5 балл) ёки TOEFL эквиваленти.
Қайд этиш керакки, университетда хориждан келган малакали профессор-ўқитувчилар дарс беришмоқда. Ўқув жараёнларининг барчаси инглиз тилида олиб борилмоқда. AKFA университетида таълим 6 йил муддатни ташкил этади. Бу жараён 2 йиллик тиббий тайёрлов курслари ва 4 йиллик тиббий курс дастурларни ўз ичига олган. Таълим жараёни Корея Республикасининг Гачон университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
Бошқа тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумот www.akfauniversity.org веб-сайтида берилади.
Instagram: @akfauniversity
Реклама ҳуқуқлари асосида
2839views0replies
0

Изоҳлар