Излаш
RUUZ

Жамият

COVID-19 билан касалланган беморларнинг яна тўрт нафари соғайди

Соғайган фуқароларнинг умумий сони 12тани ташкил қилмоқда.

1954views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна тўрт нафари бутунлай соғайди. Уларнинг бир нафари Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса инфекция аниқланган бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролардир.
Барча беморлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига юборилган.
Қайд этилишича, шифокорлар томонидан беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, ЖССТ тавсиялари, коронавирус инфекциясини жиловлай олган Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг амалий ишлари ўрганилиб, амалиётда қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда COVID-19'дан тузалган фуқароларнинг сони 12тани ташкил қилмоқда.
1954views0replies
0

Изоҳлар