Излаш
RUUZ

Жамият

Қиммат иномарка эгалари курьер кўринишида стикер олмоқчи бўлди

Давлат хизматлари агентлиги директори BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2 ва Tracker автомобилларидаги “курьерлар” аниқланганини маълум қилди.

1434views0replies
0

Иллюстрация / olx.uz

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Тўрахўжаев BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида “курьерлик” учун стикер сўраётганларга мурожаат ёзди.
Адлия вазирлигининг хабарига кўра, ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.
“Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?
Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку“, – деган агентлик раҳбари.
“Айнан сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!
Балки сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?“, — деб ёзган Халилулло Тўрахўжаев.
1434views0replies
0

Изоҳлар