Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди.
30 март соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусни юқтириб олганларнинг 20 нафарига пневмония ташхиси қўйилган, 3 нафарининг аҳволи оғир ва яна 2 нафари нисбатан оғир ҳолатда.