Излаш
RUUZ

Жамият

Коронавирус билан касалланган 72 ёшли аёл инфарктдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бемор инфекцияни Туркияга бориб келган қизидан юқтириб олган.

13511views0replies
0

UzNews.uz

26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шу куни соат 23:00 атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида, унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.
“Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган“, - дейилади хабарда.
13511views0replies
0

Изоҳлар