Излаш
RUUZ

Жамият

Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш вақтинча тўхтатилмоқда

Коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш вақтинча тўхтатилади.

992views0replies
0

t.me/yhxbb_uz

Вилоят ҳудудига коронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 27 март куни соат 00:01дан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, шаҳарда доимий яшовчи шахсларга Гулистон шаҳрига кириш учун, вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Гулистон шаҳрига кириш-чиқиш фақатгина иккита йўналиш бўйича, яъни, биринчиси Гулистон шаҳри Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприк орқали ҳамда Гулистон шаҳрига Дўстлик қўрғони орқали Хондамир кўчасига кириб чиқиш ташкил этилган карантин постлари орқали транспорт воситалари ва йўловчилар дезинфекция қилинган холда киритилиб, чиқарилади. Гулистон шаҳрига бошқа йўналишлардан кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилади.
992views0replies
0

Изоҳлар