Сиёсат

Илк бор аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди.

Илк бор аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди
Фото:ДСИ

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига биноан, Исламова Наргис Зарибджановна Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Бунга қадар Наргис Исламова Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда. Наргис Исламова солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3261(+46)
Соғайганлар2607(+0)
Вафот этганлар13(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3261(+46)
Соғайганлар2607(+0)
Вафот этганлар13(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ