Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда яна беш нафар кишида коронавирус аниқланди

COVID-19 Фарғона ҳамда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларда аниқланди.

1871views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган.
Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.
1871views0replies
0

Изоҳлар