Жамият

Истанбулдан чартер рейс билан келган фуқаро инсультдан вафот этди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Истанбул-Фарғона рейси билан учиб келган эркак тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Истанбулдан чартер рейс билан келган фуқаро инсультдан вафот этди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото:ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшли фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган.

 

Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар халқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.

 

Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ