Излаш
RUUZ

Жамият

COVID-19 билан касалланган тўрт нафар беморнинг аҳволи оғир — видео

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

2438views0replies
0

Видеодан кадр

25 март 9:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 55 нафарга етди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланган беморлар сони беш нафарга кўпайиб, 55 нафарга етган. Улардан 15 нафарида касаллик пневмония босқичида, тўрт нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 20 000 киши қатъий карантин остида.
Аввалроқ коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари соғайгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, хорижда бўлмаган ва аввал коронавирусга чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлмаган 20 ёшли қизда ҳам касаллик аниқлангани маълум қилинган эди.
2438views0replies
0

Изоҳлар