Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Маст ҳолатдаги эркак рашк сабабли норасмий турмуш ўртоғини ўлдирди

Жанжал давомида эркак аёлнинг бош ҳамда тана қисмига оғир зарбалар берган.

1480views0replies
0

tergov.uz

22 март куни соат 20:00да Оқдарё тумани “Қоратери” қишлоғида жойлашган “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси 59 ёшли Т.М. ва 50 ёшли З.У. ўртасида аёлнинг ўлимига сабаб бўлган жанжал содир бўлган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
Фуқаро 59 ёшли Т.М. норасмий турмуш ўртоғи 50 ёшли З.У. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб, З.У.нинг боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Оқибатда З.У. олган тан жароҳатлари билан 23 март соат 02:00да воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1480views0replies
0

Изоҳлар