Излаш
RUUZ

Жамият

Коронавирус 19 нафар эркак ва 30 нафар аёл кишида аниқланди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар ҳақида маълумот берди.

1101views0replies
0

UzNews.uz

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари аёл, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлганлар эса 6 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
“Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда“, - дейилади хабарда.
1101views0replies
0

Изоҳлар