Жамият

Гулнора Каримова ва унинг жиноий уюшмаси аъзоларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Г.Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Гулнора Каримова ва унинг жиноий уюшмаси аъзоларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Ўзбекистон Олий судининг хабарига кўра, Г.Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.

 

Қолган судланувчиларга ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли жазолар тайинланди.

 

Хусусан, суд ҳукмига кўра, Н.Содиқовга 20 йил, О.Свиридовга 17 йил 3 ой, А. Эргашевга 18 йил 1 ой, Ш.Собировга 17 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Г.Авакьянга 3 йил синов муддати билан 5 йил 3 ой 21 кун шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ж.Абдураҳмонов ва Б.Тешабоев эса жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиндилар.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ