Ҳодисалар

Тошкентдаги каналдан миллий гвардия ходимларидан яширинишга уринган фуқаронинг жасади топилди

Ҳозирда Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

Тошкентдаги каналдан миллий гвардия ходимларидан яширинишга уринган фуқаронинг жасади топилди
Фото:Instagram

Яқинда ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида ўша ерда яшовчи фуқаро ва ёш йигит ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳодиса 14 февраль куни содир бўлган.

 

Хабар эгасининг сўзларига кўра, орадан бироз вақт ўтгач, ҳодиса жойига миллий гвардия ходимлари етиб боришган. Улар ёш йигитнинг орқасидан қувишган, фуқаро эса қочаман деб каналга сакраган.

 

Йигит Бўрижар канали тарафига югуриб кетди (KT.Komba тунги клуби яқинида) ва унга сакради. Шундан сўнг, фуқаро кўздан йўқолди“, - дейилади эълонда.

 

Орадан 2 ҳафта ўтгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари йигитнинг жасадини каналдан топишган.

 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ