Излаш
RUUZ

Жамият

Муддати тугаган дориларни 4 баробар арзон нархда сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди — видео

Фуқаронинг уйидан 30 турдаги жами 500 қутига яқин дори-дармонлар борлиги аниқланган.

1290views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида “Сирдарё дори дармон” МЧЖ бўлим бошлиғи Ў.Т. йўқ қилиб юборилиши керак бўлган дориларни уйида сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фуқаро ўзининг нархи 70 млн сўм бўлган дори воситаларини 15 млн 480 минг сўмга сотмоқчи бўлган. Унинг хонадони кўздан кечирилганда, чет элда ишлаб чиқарилган, муомалада чекланган ва сақлаш муддати тугаган 30 турдаги жами 500 қутига яқин дори-дармонлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, “Сирдарё дори дармон” МЧЖда сақланаётган дори воситаларига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда вилоят божхона бошқармасининг Сирдарё чегара божхона пости суриштирувчиси ва Гулистон шаҳар МИБ давлат ижрочиси томонидан имзоланган дори воситаларининг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги далолатномалар борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирувлар жараёнида маълум бўлишича, Ў.Т. мазкур далолатномаларни имзолаган божхона ва мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ўзаро келишган ҳолда сифатсиз ва яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини белгиланган тартибда йўқ қилмасдан, шахсий манфаати йўлида уларни қайта муомалага киритишга уринган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1290views0replies
0

Изоҳлар