Излаш
RUUZ

Шаҳар

Novza турар жой комплексидаги сўнгги 15та квартира учун катта чегирмалар

Novza турар жой комплекси жуда катта чегирма ва машина турар жойи билан баҳорий акцияни эълон қилади.

2578views0replies
0

100квм гача майдонли квартираларга 25% чегирма + ер усти машина турар жойи совға. 
173квм дан 260квм гача майдонли квартираларга 30 % чегирма + ер усти машина турар жойи совға. 
«Novza» турар-жой комплекси 1,8 га майдонда жойлашган учта 7 қаватли бинони ўзида жамлаган. Комплекс таркибига 202 та хонадон кириб, шулардан 34 таси — икки қаватли. Ҳар бир хонадон шифтининг баландлиги — 3,30 метр.
«Novza» турар-жой комплексидаги асосий декоратив элементлар 1,5 қаторга терилган биринчи тоифали фасад ғишти, травертин ва керамогранитдан иборат. Фасаднинг ташқи қиёфасига путур етказмаслик мақсадида кондиционерларни яшириш учун декоратив фибробетон қўлланган.
Комплекс ташқарисида суҳбатлашиб ўтиришга мўлжалланган жойлар, сунъий сув ҳавзалари, сайр қилиш учун кўркам безатилган йўлаклар ва болалар майдонлари жойлашган.
Кекса ёшли кишилар вақтларини мазмунли ўтказишлари учун сершовқин болалар майдонидан узоқда стол ва ўриндиқлар ташкил этилган. Яшил зона ва фавворалар комплексда яшовчиларни салқин ҳаво билан таъминлаб, шарқона қулайлик муҳитини яратади.
«Novza» ТЖКда шарқона услубдаги бежирим йўлаклар дизайнини учратасиз. Уларнинг ҳар бирида домофонлар, нақшинкор эшиклар, мозаика, такомиллаштирилган европача лифтлар ўрнатилган. Кенг ва ёруғ зинапоя маршлари кўчиш ёки таъмирлов амалга оширишда катта предметларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда қийинчилик туғдирмайди.
Паркинг фойдаланувчилари қулайлиги учун автотураргоҳга автомобилини қўйишни истаганларнинг навбат пойлаши олди олиниб, кириш ва чиқиш геометрияси кўзда тутилган. Бизнинг уйларимиздаги ерости автотураргоҳлари тўсиқсиз кириш қисми ҳамда энг қуйи қаватлар ва хонадонлар ўртасида ҳаракатланувчи юк ташиш лифти билан ажралиб туради.
Индивидуал буюртмасига кўра, турар-жой комплексида Kone компанияси (Финляндия)нинг бир тоннагача юкни кўтара олувчи сиғимли ва кенг лифтларини жойлаштириш кўзда тутилган.
Уларнинг асосий устувор жиҳатлари — сокин ва осойишта иш, вентиляция тизими, шунингдек ноёб дизайн — узоқ йиллар давомида бу хонадонларда яшовчиларга мукаммал хизмат қилади.
Замонавий кириш эшиги — нафақат уй эгасининг нуфузи ва хавфсизлиги рамзи, балки илиқлик ва осойишталик кафолати ҳамдир.
«Novza» ТЖКнинг барча хонадонлари юқори сифатли 120 кг'ли Torex эшиклари билан жиҳозланган, улар махсус ишланма туфайли енгил ёпилади. Бундай эшикларнинг қулфи юқори чидамлиликка эга бўлиб, зарблардан бузилмайди.
Хонадонлар эгалари ҳақиқий ҳимоя билан таъминланади.
Германиянинг Gealan дереза ойналари юқори технологияли RAU-FIPRO материалидан ишланган. Профильнинг 6 камерали тузилмаси ва 74 мм тизимли чуқурлиги ҳисобига иншоотнинг қулай микроиқлимига эришилади. Бундай деразалар сокинлик ва осойишталикдан завқ олиш имконини беради, ҳатто уйингиз автойўл яқинида жойлашган бўлса ҳам.
Хонадон ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгаларига Design House by Lubov Safronova ихтисослаштирилган студиясида дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш учун купон тақдим этилади.
MMG бошқарув компанияси — бу ҳуқуқий, техник ва коммунал масалаларни ўз ичига олган кўчмас мулкнинг тўлиқ бошқаруви.
― Аҳоли истакларидан келиб чиқиб, персонал уй бошқарувчисининг кундалик ишини ташкил қилиш;
― Турар-жой комплекси ҳудуди (йўлаклар, уй олди майдон)га киришни назорат қилишга доир ишларни таъминлаш;
― Турар-жойнинг муҳандислик ускуналари эксплуатацияси;
― Парвариш ва жорий таъмирлашга доир хизматлар;
― Уйларни мавсумий эксплуатацияга тайёрлаш;
― Коммунал хизматларни ҳисобга олиш тармоқлари хизмати;
― Узлуксиз фавқулодда таъмирлаш хизмати;
― Умумий фойдаланиш жойлари ва уй олди ҳудудни тозалаш ишлари;
― Чиқиндини олиб кетиш.
Комплекснинг илк қаватларида кафе ва ресторанлар, шунингдек Di Sport, Sckechers, Ecco каби машҳур брендлар дўконлари хизмат кўрсатади.
Турар-жой комплекси ёнида супермаркетлар, Европа ва миллий таомлар ресторанлари, тамаддихоналар, бозорлар, Тошкентдаги биринчи батут маркази, Ғофур Ғулом номидаги парк ва "Бунёдкор" спорт комплекси мавжуд.
«Novza» метро бекатига етиб олиш учун 5 дақиқадан кам вақт кетади.
Манзил: Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси. 
Мўлжал: Новза метро бекати. 
Мурожаат учун телефон: +99893 1505555 
Сотув бўлими манзили: Тошкент, Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.
Instagram: @novza_residence
Реклама хуқуқи асосида
2578views0replies
0

Изоҳлар