Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда мактабга мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилмоқда

Бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими бутун республика бўйлаб жорий этилади.

1638views0replies
0

ХТВ

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими тўлиқ жорий этилади.
Мактабгача таълим вазирлигининг бу борадаги асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, вазирлик мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун тайёрлов гуруҳларини шакллантиради.
Тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили:
- 2019/2020 ўқув йилида 2020 йил 10 мартдан бошланади ва 20 августда тугайди;
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили 2 сентябрдан бошланади ва кейинги йилнинг 25 майида тугайди.
Боғчалар томонидан ҳамда улардан ташқари ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва мажбурий бепул 1 йиллик тайёрловдан озод этилади.
Бунда, ушбу муассасаларда тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий 1 йиллик тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.
Қарор билан 2020–2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилига келиб 6 ёшдаги болалар мактабгача таълим билан 100 фоиз қамраб олинади.
1638views0replies
0

Изоҳлар