Излаш
RUUZ

Сиёсат

Талаба ва ўқувчиларга пулини тўлаб қўйиб ўқишга формасиз боришга рухсат бериладими - ОЎМТВ ва ХТВ муносабати

Вазирликлар талаба ва ўқувчиларнинг 2 230 000 сўм тўлов эвазига таълим муассасасига формасиз кела олиши тўғрисидаги хабарларга расмий муносабат билдирдилар.

1465views0replies
0

ХТВ

Mening Yurtim (MY5) телеканалининг «Марказий студия» дастурида “Энди таълим муассасасига ўқувчилар мактаб формасида келиши шарт эмас. Бунинг учун 2,23 млн. сўм тўланиши кифоя” мазмунидаги лавҳа намойиш этилди.
"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар нотўғри эканлигини расман маълум қилади. Вазирлик тизимда талаба ва ўқувчиларнинг кийиниши бўйича бундай ғайриқонуний тартиб-қоидалар ўрнатилишга йўл қўймайди", - дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар нотўғри эканлиги ва Вазирликнинг бундай “ташаббус” ҳақида хабари йўқ эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.
Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили бошида ушбу талаблар билан таништирилиб, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланади.
1465views0replies
0

Изоҳлар