Излаш
RUUZ

Жамият

ID-карта олиш нархи қанча бўлиши маълум бўлди

Карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади.

10593views1replies
0

ЎзР ИИВ

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (198 минг 470 сўм). Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида айтилган.
Қайд этилишича, биометрик паспортни ID-картага алмаштириш қуйидагича бўлади:
• 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
• 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда.
Эслатиб ўтамиз, ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади ва 10 йил муддатга берилади.
10593views1replies
0

Изоҳлар