Жамият

Ўзбекистонда биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берила бошланади

Ички ишлар вазирлиги янги карталар қачондан бошлаб берилиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берила бошланади
Фото:ИИВ

2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади. ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади.

 

2011 йилдаги Ўзбекистон фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

"ID-карталарни бериш тизимига ўтиш ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда ва фуқароларни рақамли идентификация қилиш тизимини жорий этишни жадаллаштиради, фуқароларнинг бирламчи маълумотларини Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг ахборот тизимларига интеграциялаш жараёнини автоматлаштиради, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини осонлаштиради ва оптималлаштиради", - дейилади хабарда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар11723(+159)
Соғайганлар7287(+0)
Вафот этганлар52(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар11723(+159)
Соғайганлар7287(+0)
Вафот этганлар52(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ