Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Manish этикет ва шахсий дипломатия академияси очилди

Manish академиясида сизга тўғри ва чиройли гапиришни ўргатишади, этика қоидаларини қўллаган ҳолда, ўз услубингизни топишга, ўзингизга ишончингиз ортишига, ўзингизни тушунишга ва болаларингиз билан умумий тил топишишингизга ёрдам беришади.

55439views0replies
0

Manish этикет ва шахсий дипломатия академиясининг ёрқин очилиш маросими дўстона руҳда ўтди: академия мутахассислари меҳмонларга маҳорат дарслари ўтишди, Parfume Gallery ҳамкорининг совғаларини топширишди.
“Бизнинг ягона ва асосий мақсадимиз – мамлакатимиз ва бўлғуси авлод маданияти ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш. Бизнес соҳасида ишлаб, турли одамлар билан мулоқот қилиб, саёҳатларда юрганимда этикет ва психологияни ўрганишни бошладим, менда бу масалада саволлар пайдо бўлар эди. Билим ва кўникмаларим ҳаётим сифатини яхшилашга ёрдам берганида, бошқаларга ёрдам бериш учун ушбу академияни очишга қарор қилдим”, - деди Manish академияси раҳбари Малика Кулмуҳамедова.
Академияда катталар ва олти ёшдан бўлган болалар учун курслар таклиф қилинган. Бу ерда сиз жамиятда ўзингизни тутиш қоидалари ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганасиз.
Ёш дипломатлар стол ва меҳмонда ўзини тутиш, қандай қилиб совға бериш ва олиш, музей ва театрларда ўзини қандай тутиш қоидаларини ўрганишади. Академияда болалар билан ёш ва психология талабларини ҳисобга олган ҳолда, тажрибали мутахассислар иш олиб боришади. Маълумот енгил қабул қилиниши учун эса дарслар ўйин ва кўнгилочар турда ўтказилади.
Manish раҳбарияти Леонора Цой – стилист, шопер, имиджмейкер, Маруфхон Холиқов, таниқли дизайнер ва имиджмейкер, Александр Машков – хизмат ва меҳмондўстлик бўйича эксперт, Екатерина Хахлина-Дубовицкая – кўп йиллик тажрибага эга психолог, Мадина Нуриева – психолог, этикет бўйича тренер, Севинч Ҳамидова – визаж бўйича мутахассис, мулоқот қилиш ва нотиқлик санъати бўйича эксперт, Анжелика Ким, таклиф қилинган мутахассис, Сауле Увакпаева – имидж-эксперт, этикет бўйича мутахассис, қозоғистонлик аспирант санъатшунос каби профессионаллар жамоасини тўплаган. Бу #Manishʼнинг тўлиқ жамоаси эмас.
Академиядаги курслар фақатгина аёлларга эмас, балки эркакларга ҳам қизиқарли бўлади. Сизга интервью кўникмалари, мижозлар билан ишлаш, иш юзасидан ва ижтимоий тармоқларда ёзишишни ўргатишади. Шунингдек, сиз ўзингизни намойиш қилиш ва нотиқлик санъати ҳамда офис этикетини ўрганасиз.
“Биз тўғри мулоқот орқали маданият қадриятлари ва анъаналарини, доимо шарқ маданияти пойдевори бўлган муомала тарзи ва этикетини тиклашни истаймиз”, - деган одамнинг шахсий стратегиясини яратиш ва маркетинг коммуникациялари бўйича эксперт Елена Спаркс.
8 март арафасида @manish_etiquette аристрократлар этикети бўйича икки ойлик курсга йўлланма ўйнамоқда. @manish_etiquette саҳифасига ёзилинг ва ўйинда иштирок этиб, ушбу совғани қўлга киритинг.
Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40. 
Батафсил маълумот учун: +99894 420-88-82.
Instagram: @manish_etiquette
Реклама ҳуқуқлари асосида
55439views0replies
0

Изоҳлар