1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
6 март 2020 г. 39972 0

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғиши мумкин, тунги ҳарорат -2 даражагача пасаяди.

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди
Фото: UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади.

Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади.

Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда -1...-2 даража бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +7...+12 даража атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар