Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон элчиси Корея ҳудудида бўлган ватандошларга мурожаат билан чиқди

5 март куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен Кореяда вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилиб келаётган барча юртдошларимизга мурожаат қилди.

1592views0replies
0

koreapost.com

“Ҳозирги кунда Жанубий Кореяда муаммо туғдираётган коронавирус туфайли фуқароларимиз хавотирга тушганидан хабарим бор. Корея ҳукумати коронавирус билан курашиш учун замонавий тиббиёт технологиялари ва илғор тажрибани қўллаган ҳолда, вирус билан касалланган беморларни қисқа муддат ичида аниқлаш ва уларни даволаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда“, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, ҳозирда беморлар сони кўпайиб бораётган бўлса ҳам, яқин келажакда Корея ҳукумати ва тиббиёт соҳаси мутахассислари вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфини кескин сусайишга ишонч билдирмоқдалар.
“Бундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларини ташвишга тушмасдан, хотиржамликни сақлашга чақираман. Шу билан бирга, одамлар гавжум йиғиладиган тадбир ёки жойларга бормасликни, ушбу вирусга қарши курашиш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларини қатъиян бажаришингизни сўрайман“, - деган Виталий Фен.
1592views0replies
0

Изоҳлар