Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қўл остидагиларга сўкинган туман ҳокими лавозимидан озод этилди

Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Раджабов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

1382views0replies
0

t.me/qashqadaryopress

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун 4 март куни Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Раджабов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Қарши туман ҳокими Ғайрат Бегалиев тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг 28 февраль куни ўтказган йиғилишида туман маҳалла раисларини сўкаётгани эшитилган аудиоёзуви тарқалган эди.
"Аудиода турли хил уятли сўзлар билан йиғилганларни "сийлаган" туман ҳокими эканлиги аниқ, инкор этиш фикридан йироқмиз. Бу борада ички тартибда чора кўриш билан чекланиш ҳам мумкин эди. Аммо, қонуний равишда чора кўрилиши, "Нега оддий халқ хато қилса, жазо ёки жарима, ҳоким хато қилса, кечирим-ми?" каби табақалаштирувчи гап-сўзлар келиб чиқмаслиги тарафдоримиз", дейилади ҳокимлик хабарида.
1382views0replies
0

Изоҳлар