Излаш
RUUZ

Жамият

Wolkswagen автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

Автомобилларни ишлаб чиқариш шу йили Volkswagen Caddy моделидан бошланади.

2673views0replies
0

Volkswagen Caddy

“Ўзавтосаноат” АЖ ва “Фольксваген Груп Рус” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоланди. Келишув доирасида “Жиззах” ЭИЗда “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ базасида енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Фольксваген Груп Рус” янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этади, шунингдек ходимларни ўқитишни амалга оширади. Завод Volkswagen концернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади. Шунингдек, корхона режаларига маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш орқали муайян маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам киради. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 000 дона автомобилга тенг бўлади.
"Енгил тижорат автомобиллари сегменти бугунги кунда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ягона ўзлаштирилмаган йўналиш саналади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий автомобиль саноати тараққиётида янги салмоқли қадамни қўйиш имконини беради. Янги қўшма корхона, аҳолининг бандлигини ошириш баробарида, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг янада ўсишига хизмат қилади”,- дея қайд этган “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов.
Битим доирасида томонлар ҳамкорликни 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва сотиш билан бошлашга келишиб олдилар, у иккита модификацияда таклиф этилади: 7 ўринли йўловчи универсали ва юк фургони. Ушбу модель ҳам тижорат, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиль қуввати 110 о.к. ва ҳажми 1,6 литрли тежамкор бензинли двигатель билан жиҳозланади. Шаҳар цикли режимида ёқилғи сарфи 100 км.га 9,3 л., трассада – 100 км.га 6,1 л.га тўғри келади.
Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида келажакда Volkswagen Group концернининг кенг моделлар қаторидан бошқа намуналарни ҳам ишлаб чиқариш ва келтириш имконияти кўриб чиқилади.
2673views0replies
0

Изоҳлар